|
КОНЦЕРТ!
Райхон 11-14 февраль кунлари мухташам “Истиклол” санъат саройида ўзининг хакикий мухлислари билан юзлашиб, навбатдаги имтихондан ўтди ва унга нисбатан БЕТАКРОР деган таъриф шунчаки латофати учун берилмагани исботлади.
Концертда Райхонни эндигина танила бошлагандаги киёфаси – жингалак сочларда
кўрамиз.
Сахнада ўрнатилган бешта улкан монитор табиий ноодтаий декорация вазифасини ўтаган.
Концерт ана шу улкан экранларда йўлбарснинг пишкириб югуриши ва ундан чикиб, гўё
сахнадаги кафасда Райхонга айланиши билан бошланган.
Хонанданинг хар бир кўшиги ижроси кутилмаган сенцасиялар билан бойитилган.
Сахнага кафасдан мошинагача, бешикдан эшиккача олиб чикилди.
Энг кулминацион нукталари: концерт давомида Райхон сахнада уч марта йўколиб колди.
Охиргисида ёпинчик тагига кирган хонанда уч дакикадан кейин бир болакайга айланиб
колди.
Йигилганлар бир овоздан “койил!” деб олкишлаган сахна Райхонинг хеч кандай
ёрдамсиз учгани бўлди. Бир эмас икки марта! Жонини хатарга кўйиб амалга оширган
бу “парзов”ларини залдагилар юрак ховучлаб кузатишди. Тасанно!
Дуэтдошлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиков, Сардор Рахимхон
ва “Божалар” гурух бўлди.
Концертдаги энг таъсирли сахна ва ижро Райхоннинг “Мен качон алла айтарман” номли
кўшиги бўлди. Мухлислар бу таронани хонанданинг шахсий кечинмалари сифатида
кабул килиб, кўзларида ёш билан тинглашди.
Хулоса:
Концерт хакида батафсил тўхталгудек бўлсак, узок гаприш мумкин. Чунки тан олиш
керак, Райхон ижодкор сифатида юксалган! Унинг тўрт кунлик концерти бир нафасда
хайрат ва кизикиш билан томоша килинадиган хакикий шоу бўлди! Бундай шоу
бугунгача “Истиклол” санъат саройи сахнасида хали намойиш этилмаганди! Офарин
Райхон!
|
|